loader
Foto

Польша армияси «Байроқдар» билан қуролланмоқда

Польша ўз армиясини Bayraktar TB2 учувчисиз учиш аппаратлари билан қуроллашни бошлади. Бугунги кунда мамлакат биринчи олти нусхани қабул қилди.

Бу ҳақида WPTech хабар бермоқда.

Биринчи учувчисиз учиш аппаратлари Мирославецдаги базага етиб келди. Умуман олганда, турк компанияси билан тузилган шартномага кўра, Полша 24 та дронни ўз ичига олган тўртта комплексни олиши керак. Комплекслар дронлардан ташқари мобил бошқарув станциялари, радарлар, симуляторлар ва эҳтиёт қисмлар билан жиҳозланган.

Мамлакат мудофаа вазири Мариуш Блащакнинг сўзларига кўра, учувчисиз учиш аппаратларига Украинадаги урушдан олдин буюртма берилган. Ўша пайтда кўпчилик бу Польшага фойда келтирмайдиган қурол эканлигини айтганди. Украинадаги уруш бунинг аксини кўрсатди.