loader
Foto

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонига ҳужум қилиш ниятида эмаслигини айтди

2 ноябрь, чоршанба куни Эрон ОАВда Саудия Арабистонига яқинлашиб келаётган ҳужум ҳақидаги хабарларни "нотўғри" деб атади.

Бу ҳақида Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Насер Канааний маълум қилди, дея хабар беради Reuters.

У Wall Street Journal газетасининг номини алоҳида айтмади, бироқ Ғарб ОАВларида Эроннинг Саудия Арабистонига таҳдиди ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганини, бу эса "асоссиз айбловлар" эканини айтди, - дейилади нашрда.

Аввалроқ Wall Street Journal Саудия Арабистони Америка Қўшма Штатлари билан Эрон ўз мамлакати ва Ироққа ҳужум уюштиришни режалаштираётгани ҳақида разведка маълумотларини баҳам кўргани ҳақида хабар берган эди.