loader
Foto

Хотинингга тегишли мобил телефонни чуқалай кўрма

 «Ислом ўзгаларнинг сирларига қизиқиш кўрсатишни тақиқлайди. Одамлар Яратувчи билан юзма-юз қолсин. Эр ва хотин бир-бирининг телефонини чуқаламаслиги лозим», - деи уламо CBC телеканалида «Валлоҳу аълам» дастури эфирида.

Муфтийнинг фикрига кўра, турмуш ўртоғининг телефонини текшириш низога олиб келиши мумкин бўлган муаммолар яратади.

«Буни инсонлар камчиликларини яшириши учун Аллоҳга қолдиринг. Менинг хотиним 42 йилда бирон марта менинг ортимдан айғоқчилик қилмаган. Мен ҳам унинг мобил телефонини бирон марта чуқаламаганман», - деди Жумъа.

Унинг сўзларига қараганда, хусусий хаётни ҳурмат қилиш пайғамбаримиз суннати ва исломнинг ахлоқий тамойилларидан ҳисобланади.