loader
Foto

Эрон террорчилик ҳужумларига тайёргарлик кўрмоқда

Телеканалга эгалик қилувчи Volant Media компанияси пойтахт полиция хизмати мурожаатига таяниб, хорижда ишлаётган эронлик журналистларни қўрқитиш учун ҳукумат кампанияси кучайиб бораётганини айтди.

Лондон полицияси эронлик журналистларни огоҳлантирди

Форс тилида чиқувчи BBC News ва Iran International мамлакатни қамраб олган таритбсизликларни ёритиб бериш вақтида «террорчиликни қўллаб-қувватлагани» ва «ғалаёнлар қўзғатгани» учун октябрь ойида Эпрнда тақиқланди. Ушбу тақиқ ушбу каналларнинг расмий Эрон тарғиботига муқобил ахборот манбалари сифатида ишончлилигини кучайтирди.

Volant Media хабарига кўра, нафақат айтиб ўтилган журналистлар, балки уларнинг оила аъзолари ҳам «бевосита, юқори эҳтимолли ва жиддий риск»га учрайди. Бундан ташқари, компания маълумотларига кўра, эронлик бошқа бир қатор ходимларга полиция томонидан маълум таҳдидлар ҳақида хабар берилган. Бундан ташқари, гап келиб чиқиши эронлик бўлган Британия фуқаролари ҳақида кетяпти.

Daily Telegraph журналистларининг ёзишича, кузатув гуруҳлари журналистларнинг уй-жойи ва иш жойи яқинида, афтидан, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ходимлари қайд этилган, аммо полиция бу маълумотни тасдиқламаган ёки рад этмаган.

Эронда давом этаётган намойишлар фонида режимнинг репрессив сиёсати кучаймоқда

Ўтган йили форс тилида иш олиб борувчи BBC News журналистларини қўрқитиш уринишлари қайд этилган, бу Эрон разведка хизматларининг аллақачон йўлга қўйган амалиётидан далолат беради. Ўтган йили АҚШ прокуратураси эронлик тўрт разведка офицерини учинчи давлатга жалб қилиш, сўнгра эронлик америкалик журналистни, шунингдек, Эрон ҳукумати учун қизиқиш уйғотадиган яна уч кишини Канада ва бир кишини Британиядан ўғирлаб, Эронга ўтказиш мақсадида фитна уюштирганини эълон қилган эди.

Эронда давом этаётган намойишлар фонида режимнинг репрессив сиёсати кучайиб бормоқда. Сешанба куни эълон қилинган ва Эрон парламентининг 290 аъзосидан 227 нафари имзолаган очиқ хатда суд тизими намойишчиларни Эрон ҳукумати обрўсига таҳдид солишга журъат этганларни огоҳлантириш учун "яхши сабоқ" беришга чақирди.

Намойишлар чоғида 14 минг киши ҳибсга олинган, суд жараёнлари давом этмоқда, мингга яқин одам эса тартибсизликларга алоқадорликда айбланган. Улардан баъзилари ўлим жазосига ҳукм қилинади. Халқда режимдан норозилик кучайгани сари, ҳокимиятнинг ўз рақибларини ўлдиришга тайёрлиги ҳам кучайди.