loader
Foto

Польша Мустақиллик кунини нишонламоқда

11 ноябрь, асосий давлат байрамларидан бири-Мустақиллик куни Полша бойлаб тантанали тадбирлар ўтказиляпти. Марказий байрам Варшавада Президент ва олий ҳокимият вакиллари иштирокида ташкил этилди. Эрталаб Президент Сейм ва Сенат раҳбарияти билан Қироллик йўлида жойлашган Мустақиллик оталари: Винцентий Витос, Роман Дмовский, Игнаций Падеревский, Игнаций Дашиньский, Войцех Корфанта ёдгорликларига, шунингдек, Жозеф Пилсудски ҳайкалига гул қўйди, деб хабар беради «Польское радио».

Бельведер саройида соат 9:00 да Анжей Дуда давлат мукофотларини топширди, шундан сўнг Польша президенти турмуш ўртоғи Польшага тантаналар учун келган Литва Президенти Гитанас Науседа ва унинг рафиқаси билан биргаликда Варшава митрополити кардинал Казимеэ Нич бошчилигида Ватан учун диний маросимда қатнашдилар.

Бутун мамлакат бўйлаб кўргазмалар, пикниклар, концертлар, очиқ осмон остидаги томошалар ёки реконструкторлар шоулари - Польша мустақиллиги тикланишининг 104 йиллигига бағишланган юзлаб тадбирлар ўтказилади. Кўп йиллардан буён ҳамюртларни қўшма байрамга жалб этиб келаётган янги ярик лойиҳа «Niepodległa do Hymnu»  ("Мустақил - мадҳияни куйлаш учун ўрнидан тур") кампаниясидир.

Кечқурун анъанавий тарзда Варшава қўзғолони музейида Мустақиллик концерти бўлиб ўтади. Ушбу мусиқий ва театрлаштирилган лойиҳанинг 14-сони «Contra Targovicam» шиори остида ўтказилади ва 3 май Конституцияни ҳимоя қилиш учун, хусусан, Польша-Россия урушига бағишланади.