Амалдаги демократ сенатор Кетрин Кортез Масто Невада оралиқ сайловларида ғалаба қозонди. Edison Research социологик хизмати, шунингдек, NBC телекомпаниясининг 12 ноябрь, шанба куни эълон қилинган прогнозлари шундан далолат беради. Ғалаба демократлар 50 ўринга эга бўлган 100 ўринли АҚШ Сенати устидан назоратни кафолатлайди. Овозлар тенг бўлганда демократлар партияси вакили, вице-президенти Камала Харрис ҳал қилувчи овозга эга бўлади.
Масто АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп томонидан қўллаб-қувватланган Невада штатининг собиқ бош прокурори, республикачилар партиясидан номзод Адам Лаксалт устидан ғалаба қозонди.
Собиқ астронавт, демократ Марк Келли Аризонадан Сенатдаги ўз ўрнини сақлаб қолди, унинг партиядоши Адриан Фонтес штат Давлат котиби лавозимини эгаллади.
АҚШда оралиқ сайловлар
АҚШда оралиқ сайловлар 8 ноябрь куни бўлиб ўтди. Улар Вакиллар палатасининг бутун таркибини (435 ўрин) ва Сенатнинг учдан бир қисмини (юздан 35 ўрин) қайта сайладилар. Бундан ташқари, 36 штатда янги губернаторлар сайланган.
Давлат котиби Бред Раффенспергернинг айтишича, Джорджия штатида 6 декабрга белгиланган иккинчи раунд бўлиб ўтади.
АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасида республикачилар, таҳлилчиларга кўра, 220 дан ортиқ овозга эга бўлади. Оддий кўпчилик учун 218 та етарли.Умуман олганда, президент Джо Байденнинг демократлар партияси таҳлилчилар башорат қилганидан яхшироқ натижа кўрсатди.