Европарламент Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олиш ҳақидаги резолюция матнини келишиб олди.
Бу ҳақида Европарламент депутати ва Литва собиқ бош вазири Андрюс Кубилюс Твиттерда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Европарламент сиёсий гуруҳлари ўртасида тўрт соат давом этган музокаралардан сўнг резолюция матни бўйича келишувга эришилган.
Унинг айтишича, резолюциянинг асосий банди "Европа парламенти Россияни терроризмнинг ҳомийси ва терроризм воситаларидан фойдаланадиган давлат сифатида тан олиши" бўлади.