loader
Foto

Ҳаромнинг бу турини истеъмол қилиш эрта қаришга олиб келади

Тадқиқот давомида экспертлар уларнинг юз минглаб маркерлардан иборат бўлган биокимёвий ва эпигенетик маркерлардан ташкил топадиган биологик ёшини кузатиш мақсадида 2239 кишининг қон ва сийдик намунасини таҳлил қилдилар, деб хабар беради "Лента.ру".

Қариш эпигенетик маркерлари ДНК метиллаштириш билан шуғулланадиган бирикмаларни ифодалайди. ДНК нинг ўзида ҳеч нарса ўзгармайди, бироқ маълум бир генлар фаоллиги ўзгаради. Маълумки, қаришда метиллаш профили ўзгаради: геномнинг бир қисмида метилли гуруҳлар тақчиллиги рўй беради, бошқаларда эса – ортиқчалиги (гиперметиллаш). Ҳозирги пайтда олимлар аниқлашича, гиперметиллаш тўғридан-тўғри спиртли ичимликлар истеъмоли, хавотирланиш ва жароҳатлардан кейинги стресс ҳолатлари билан боғлиқ.

Бунда қариш биокимёвий маркерлари ортиқча вазни, депрессия ва алкоголизм билан боғлиқ.