loader
Foto

Усмонийлар империяси бўлмайди

Туркияда катта сиёсий жанжал юзага келди. Эрдўғаннинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясидаги ўринбосари Маҳир Унал ўз лавозимидан кетишини эълон қилди. У Отатуркнинг тил ислоҳоти ҳақидаги баёнотлари танқидига жавобан буни қилишга мажбур бўлди. Унал йирик шахс, у мамлакат бош партияси мафкураси учун масъул эди. Отатуркнинг "маданий инқилоби" турк тили ва алифбосини йўқ қилгани, шунингдек, туркларнинг интеллектуал ривожланишига тўсқинлик қилгани ҳақида унинг баёнотларидан сўнг шов-шув кўтарилди.

Уналнинг сўзлари дунёвий турк миллатчилари қарашларини илгари сурувчи ва Эрдўғаннинг қайта сайланишини қўллаб-қувватловчи сайлов коалицияси – «Халқ альянси» бўйича Туркия президентининг асосий иттифоқчиси бўлган "Миллий ҳаракат" партияси раҳбари Девлет Бахчели томонидан танқид қилинди. Шу муносабат билан улар яна турк жамиятининг ислом анъаначилари ва камолчиларга бўлиниши ҳақида гапира бошладилар.

Исломчиларнинг позициялари кейинги йилларда муттасил мустаҳкамланиб бормоқда, аммо Отатурк ички сиёсатининг ўзаги бўлган лаицизм (жамоат ҳаётини дунёвийлаштириш) тамойили тарафдорлари ўз позицияларидан асло воз кечмоқчи эмаслар. Ўз вақтида Отатурк қатағонлар олдида тўхтамай, бу тамойилга қатъий амал қилган ва унинг издошлари ўн йилликлар давомида етакчининг сиёсий йўлини давом эттирган.

Ҳозирги вақтда, ислом Туркиянинг ижтимоий ҳаётида тобора кўпроқ ўрин эгаллаб бораётган бир пайтда, Бахчелининг сиёсий демарши анахронизмнинг намоён бўлиши каби кўриниши мумкин, аммо шунга қарамай, у, жумладан, Эрдўғаннинг саъй-ҳаракатлари Усмонийлар империясининг "тикланиши" ҳақида гапирувчилар учун муҳим "хабар" ни ўз ичига олади.

Замонавий Туркия кўп жиҳатдан Усмонийлар империясининг антиподи ҳисобланади ва алифбонинг ўзгартирилиши, араб ва форс сўзларининг туркий сўзларга алмаштирилиши билан олиб борилган тил ислоҳоти ўтмиш билан алоқаларни жиддий узиш дегани эди. Туркия миллий давлатга айланди ва бу шаклда барча халқаро ва минтақавий ташкилотларга кирди. Бу турк сиёсатчилари учун муҳим ютуқ ва улар бундан воз кечмайдилар. НАТО ҳам, бошқа халқаро ташкилотлар ҳам ҳеч қандай Усмонийлар империясини кутмаслиги аниқ.

Туркия ҳозирги кўринишида мустамлакачиликдан кейинги типик шаклланиш бўлиб, фақат битта фарқи бор: агар бошқа собиқ мустамлакаларга мустамлакачиларнинг ўзлари мустақиллик бериб, уларни ўзлари етиштирган элитанинг бошқарувчи қатлами сифатида қолдиришган бўлса, у ҳолда Туркия "ўзини" мустамлакачиликдан озод қилган Отатуркнинг қўли ва иродаси билан барча империя институтларини, жумладан халифаликни ҳам парчалаб ташлади ва бу рамзий ҳаракат билан турли қитъаларда унга бўйсунувчи вилоятлар билан бир қаторда Усмонлилар империясини "парча қилди". Араб алифбосидан воз кечиш бу жараённи якунлади. "Туркларнинг отаси" уларга: "Усмонийлар - биз эмасмиз. Бизда улар билан ҳеч қандай умумийлик йўқ, ҳатто алифбо ҳам".

Бугунги кунда турк миллий давлатига бўлган йўналиш тўлиқ сақланиб қолган ва бу "Усмонийларнинг тикланиши" ҳақидаги даҳшатли гаплар муаллифларига энг яхши жавобдир.