loader
Foto

Россиянинг олий муфтийси Россияни "Худонинг халифалиги" деб атади

Унинг таъкидлашича, россиялик мусулмонлар "Исломий давлат" террорчилик гуруҳи аъзолари (ИШИД) "Сурияда мусулмон давлати, халифалик қураётгани"га ҳеч қачон ишонмаган.

"Ҳалифалик - бу ҳамма одамлар бир-бирини ҳурмат қилган ва тинч-тотув яшаганидадир. Бугун Россия Худонинг халифалигидир", - дейди Талғат-хазрат.

Шу билан бирга, муфтийнинг қайд этишича, Россияда ҳали қилинадиган ишлар бор. Шу нуқтаи назардан у, хусусан, анъанавий қадриятларни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш бўйича яқинда қабул қилинган давлат сиёсатининг асосларини эслатиб ўтди, деб ёзади "ТАСС".