loader
Foto

Эрдўған Сурияда қуруқликдаги операциялар бошланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Жаҳон чемпионати очилиши ортидан Қатардан уйига учаётган самолётда журналистлар билан суҳбатда бўлган Эрдўған Туркиянинг Сурия шимоли ва Ироқ шимолидаги давом этаётган ҳарбий кампанияси "ҳаво амалиёти билан чекланиб қолмаслиги" ва ерга зарбалар беришни ҳам ўз ичига олиши мумкинлигини айтди.

"Ваколатли идоралар, Мудофаа вазирлигимиз ва Бош штаб бошлиғимиз қуруқликдаги қўшинларимиз қай даражада куч ишлатишини биргаликда ҳал қилади", — деди у. "Биз маслаҳатларимизни ўтказамиз ва кейин тегишли чораларни кўрамиз."

Туркиянинг "Чангал-қилич" деб номланган операцияси Истанбулнинг Истиқлол хиёбонида содир этилган портлашда олти киши ҳалок бўлгани ва 81 киши яраланганидан бир ҳафта ўтиб, якшанба куни бошланган.

Анқара 13 ноябрдаги ҳужумда тақиқланган Курдистон ишчи гуруҳи (КИП) ва унга алоқадор суриялик курд гуруҳларни айблади, гарчи курд жангарилари бунга алоқадорлигини инкор этаётган бўлсада.

Туркия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, операцияда аллақачон 184 жангари йўқ қилинган ва 89 та нишон, жумладан, бошпаналар, бункерлар, ғорлар ва туннеллар йўқ қилинган.

Сурияда ИШИДни енгиш учун КИП кучларига катта таянган АҚШ кескинликни пасайтиришга чақирди.

"АҚШ Сурия ва Туркияда тинч аҳоли ҳалок бўлгани учун самимий ҳамдардлик билдиради", — деди Давлат департаменти спикери Нед Прайс.

"Биз тинч аҳоли ҳаётини ҳимоя қилиш ва ИШИД устидан ғалаба қозониш бўйича умумий мақсадни қўллаб-қувватлаш учун Сурияда кескинликни пасайтиришга чақирамиз. Биз Ироқда ушбу мамлакат суверенитетини бузадиган ҳар қандай мувофиқлаштирилмаган ҳарбий ҳаракатларга қарши туришда давом этамиз", деди у.

Россия ҳам Туркияни "ортиқча" ҳарбий куч ишлатишдан тийилишга чақирди.

Россия президенти Владимир Путиннинг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев журналистларга Туркия қўшнилари бостириб кириши ҳақида Москвани олдиндан хабардор қилмаганини айтди.

Россия, Туркия ва Эрон ўртасида Сурия бўйича уч томонлама йиғилиш бўлиб ўтаётган Қозоғистон пойтахтида сўзлаган Лаврентьев "Турк ҳамкасбларимизни Сурия ҳудудида ортиқча куч ишлатмасликка ишонтиришга" умид билдирди.

"Россия бир неча ой давомида ҳар қандай кенг миқёсли қуруқликдаги операциянинг олдини олиш учун ҳамма нарсани қилди", дея қўшимча қилди у.

Айни пайтда Эрдўған бевосита Россияни Суриядаги мажбуриятларни бадармаганликда айблади.

Туркиянинг Суриядаги ҳарбий операцияси зарурати Россиянинг Сурия инқирозини ҳал қилиш бўйича ўз мажбуриятларига масъулияциз муносабати билан боғлиқ. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди, деб ёзади CNN Turk.

"Бизнинг 2019 йилдаги Сочи келишувимизга кўра шимолий Ироқ ва Суриядан террорчиларни тозалашга масъул бўлган Россияни бир неча марта огоҳлантиришларимизга қарамай, Москва ўз бурчини бажармади ва бажаришдан бош тортмоқда... Туркия сифатида биз терроризмга қарши жим турмаслигимизни ва агар улар бўлмаса, биз чора кўришимизни маълум қилдик. Шундай қилиб, биз Кобанидаги террорчиларнинг 12 уясина зарба бериб, йўқ қилдик", деб тушунтирди Эрдўған.