Конгресс партияси етакчисининг айтишича, билль жиддий қайта ишлашга муҳтож, боз устига, Ҳиндистонда бошқа дин вакиллари бўлган эрлар хотинидан ажралиш учун жиноий жазога тортилмайди.
Бироқ бош вазир Нарендра Моди ҳукумати парламентнинг юқори палатасида кўпчиликни ташкил қилмайди ва мухолифат кўмагиси уч талоқни узил-кесил тақиқлай олмайди.
Эслатиб ўтамизки, ўтган йили Ҳиндистон олий суди айрим мусулмон эркаклар ижтимоий тармоқлар ёки телефон орқали хотинларига берадиган уч талоқни конституцияга зид эканлиги ҳақида қарор қилганди.
Қонунчилик базаси бўйича вазир Рави Шанкар Прасад уч талоқ 22 мамлакатда, жумладан, қўшни Покитон ва Бангладешда тақиқланган эканлигини таъкидлади ва мухолифатни уни қўллаб-қувватлашга чақирди.