loader
Foto

Тасуоплар ва замон тушунчаси

Эйнштейн айтган "Лорентизм — тезлик чегараси воқеаси" нима? Масса-тезлик ва замон орасида бир боғланиш бор. Масса-механиканинг асосий катталикларидан бири бўлиб, жисмдаги модда миқдорини ва унинг инертсиясини белгилайди. Масса борлиғи бор бўлганда жисмнинг тезлиги 300.000 километр : секунддан ошиши мумкин эмас. Бир қанча моддий воқеаларга татбиқ қилса бўладиган бу назарий қоида, кўп жиҳатдан тўғри бўлса-да, айни чоғда коинотга татбиқ қилинса, катта хато бўлади. Шунинг учун ҳам профессор Герард Файнберг (Колумбиянинг катта физик олими) ва Сринкофф (Черенков) коинотдаги намуналарни далил қилиб кўрсатадилар. Улар бу тезликдан бемалол бир неча поғона юқорига чиқиш имконини физикага олиб кирдилар.

Космик тадқиқотлар энергияси (қуввати) битган массаларни ва массаси битган қувватларни аниқлади, шундай қилиб, ҳар иккала ҳодиса асносида ҳам Сринкофф шуъласи ва Тасуоп номли тезлиги 2-Ю.С бўлган (С-нур тезлиги) шуъланинг борлиги қабул этилди.

Массанинг бирламчилиги, энергиянинг иккиламчилиги, бошқача айтганда, энергиянинг массага қарамлиги шарт бўлган бир ҳолда ғоят суръатли жисмлар тезликларини 2-Ю.С га етказаркан, бу вақтда мазкур шуълалар ила кенгайган бўлади. Ва 1.000-50.000.Т бўлади (Т-дунёмиздаги замон-вақт оқиш миқдори). Айниқса, баъзи космик жисмларнинг умрлари тадқиқидан шуни англаймизки, коинотнинг турли-турли жойларида вақтнинг оқиш тезлиги турличадир.

Бу ҳаракатлардан чиқадиган хулоса шундайдир:

а) коинотнинг турли жойларида вақтнинг оқиш тезлиги фарқлидир;

б) тезлиги 1.С устида бўлган шуъла(тасуоп)лар мутлақо кўринмайди ва уларнинг қаерда эканлигини аниқлаб бўлмайди;

в) бир тасуоп бир массага эришса, суръати 1.Сдан пастга тушиши билан кўринадиган ҳолга келади;

г) тасуоплар доирасидаги вақт кўп кенгайган, таъсири сустлашган бўлади;

д) тасуоплар кўринадиган ҳолга келса, яъни суръати тушганда кўп катталашади: кичик бир нуқтадан улкан бир маконга келади;

е) тасуоплар ва уларга ўхшаш борлиқлар коинотнинг бир маконига интиқол бўлганда ўрганиш имконини беради, аксар ҳолларда вақтдан таъсирланади (вақти-вақти билан кенгаяди, суръатлари мингларча нур тезлигига ўтган бўлади).

Ажабо, тасуоплар тўғрисида Қуръони карим бизга қандай маълумотлар беради? Сажда сурасининг 5-оятига қаранг:

“У, кўкдан ерга қадар ҳар ишни тартибла йўналтиради, сўнгра (у ишлар) сизнингча минг йилга тенг бўладиган бир кунда (маҳшарда) унинг ўзига кўтарилур”.

Энди Маъориж сурасининг  4-оятига қулоқ солинг:

Малаклар ва руҳ (дунё ҳисоби билан) миқдори — эллик минг йилга тенг бир кунда унинг ҳузурига кўтариладилар.

Бу оятлар бизга нималарни йўллаётир?

1. Ғайримоддий амалияларда (амалларда, ишларда) замон кенгаяди, яъни қандайдир маънода замоннинг маконимиздаги тароватли таъсири заифлашади.

2. Айниқса, иккинчи оятда руҳ ва малак (фаришта)ларнинг қўрқинч бир суръатга эга эканликлари, бу борлиқларнинг суръати модданинг энг катта суръати даражасидан бениҳоя юқори, яъни: С х С-180000002дир.

3. Ғайримоддий борлиқлар, бу ақл бовар қилмас суръатлари билан моддий коинотга кўчганида (Пайғамбаримизга Жаброилнинг келиши) ё жуда улкан жисмоний бир борлиқ бўлади ёки бошқа макондан бизга бир нурланиш ҳодисаси ҳолида кўринади.

4. Гравитация (масса жозибаси) билан гироскопик ҳаракат, вақт феълли моддий кўринишлардадир. Оламларда бошқа маконлар ҳам борки, у ерда гравитатсия феъли вақт координати билан бошқарилмайди, суръат чексизликка яқиндир. Модда билан ғайримодда орасидаги фарқ бир жиҳатдан суръатга боғлиқдир. Суръат маълум бир чегарагача бир тезликка эга бўлса, у ҳодиса, вақт феълига катта ўлчовда мослашади ва у моддадир. Суръат, Тасуопларда бўлгани каби, маълум чегарани ўтгандан кейин вақт феълига нисбатан секин-аста тобеъликдан чиқади. Зотан, ояти каримадаги ақл бовар қилмас бир мўжиза ҳам 50 минг йилдан баҳс этаётган экан, "сизнинг вақтингиз билан 50 минг йил" дейиш ўрнига "сизнинг миқдорингиз билан 50 минг йил" очиқчасига масофаларга нисбатан тезликнинг шиддатини баён этмоқдадирки, бу ҳозирги суръат ва макон тушунчаларига бутунлай мос келади.

5. Борлиқлар тушунчаси кенг бир тизимлар масаласидир. Бизнинг билган-кўрган моддаларимиз эса чекланган тезликларнинг ва вақт феълининг таъсиридаги хусусий бир макондир.

6. Инсон руҳий томондан сўнгсиз суръат феълига кўчиши мумкин.

7. Коинотда бир борлиқ тезлигини йўқотиб, моддий оламга кўча олади.

У ҳолда бу икки оят, 15 аср аввал, замон ва унинг феъллари борасида ҳеч бир илмий кашфиёт, хулосалар бўлмаган даврда, модерн физиканинг модда ва ғайримодда мавзуидаги жамики ҳақиқатларини баён этган, деб хулоса чиқариш мумкин. Айниқса, модда билан замоннинг кенгайиши таъсирига ҳамда суръат масаласига боғланмоқдаки, модерн физикада модда таърифи шудир. Бу масалага қизиқувчилар модда ва ғайримодда мавзуида "Тоқ нур" номли китобимиздан муфассал маълумот олишлари мумкин. Бу ояти карима кўпчиликнинг онгида, зеҳнида бир савол бўлган Азроилнинг, айни чоғда дунёнинг турли жойларига кўча олиши масаласини жуда яхши изоҳлайди.

Қора туйнукларда модданинг йўқ бўлиши ҳам суръат ўзгаришларидан юзага келмоқда. Модда маълум бир энергиянинг уч ўлчови ва вақт феъли доирасида жуда тор бир канал танлашидан туғилмоқда. Бу квант каналларида суръат Лорентснинг формуласидаги 300.000 км/сек. лимитини очаётир. Қора туйнуклар ёки бошқа бир шиддатли жозиба уларни бу тор каналга қарамлиликдан қутқараётир. Шу тариқа модда, бошқа маконларда бошқа суръатлар билан янги борлиқларга айланаётир.

Руҳ ва малакларнинг ҳадсиз суръати эса, уларга бошқа оламларда эркин интиқоллар (кўчиш, ўтиш, ўлиш орқали бошқа борлиққа айланишлар) сақлайди. Шундай қилиб, Сринкоффнинг ва Файнбергнинг топганлари қўрқинч суръатли Таспуоплар, яъни шуълалар бир маънода малаклар (фаришталар)нинг хусусиятидир.

Қуръони каримнинг, вақтнинг кенгайиши билан алоқадор оятни бера туриб, айни чоғда, вақтнинг феълида ақл бовар қилмас тезликларга соҳиб малаклардан сўз юритиши очиқчасига, вақт-тезлик ва борлиқларнинг системаси орасидаги физик алоқани ҳам баён қилганидир. Оятдаги мўжизанинг улуғлиги - вақт кенгайишини руҳ ва малакларга қиёс қилганидадир. Ҳа, физиканинг барча муҳим қоидалари Қуръони каримда бор.

Албатта, биздан кейин унинг бошқа ҳикматлари ҳам очилажакдир.

Қуръони каримнинг илмий мўжизалари

Холуқ Нурбоқий

Туркчадан Миразиз Аъзам таржимаси