loader
Foto

Эронлик футболчилар давлат мадҳиясини куйлашдан бош тортгани учун Ислом инқилоби қўриқчилари ҳузурига чақиртирилди

Эронлик футболчиларга Англияга қарши ўйин олдидан давлат мадҳиясини куйлашдан бош тортгани учун босим ўтказилди.

CNN телеканалининг ўз манбасига таяниб хабар беришича, Англияга қарши ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи 1-тур ўйини олдидан мадҳия ижроси рад этилганидан сўнг, Эрон терма жамоаси футболчилари Ислом инқилоби қўриқчилари ҳузурига чақиртирилди.

Манбанинг таъкидлашича, агар футболчилар Уэлсьга қарши ўйин олдидан миллий мадҳияни куйламаса ёки ҳукуматга қарши бошқа сиёсий ҳаракатларга қўшилмаса, уларнинг оилалари "шафқатсизлик ва қийноқларга" дучор бўлишлари айтилган.

Уэльс билан ўйин (2:0) олдидан Эрон терма жамоаси футболчилари давлат мадҳиясини куйлашди.

Манбанинг қайд этишича, Англия билан ўйин олдидан футболчиларга "совға ва машиналар" ваъда қилинган, бироқ жамоа мадҳияни ижро этишдан бош тортгач, расмийлар футболчилар ва уларнинг оила аъзоларига таҳдид қилишга ўтган.