loader
Foto

Европа Иттифоқи шаҳарлари ҳокимлари Киевга ёрдам кўрсатиш бўйича меморандум имзолади

Киевда электр ва иссиқлик таъминоти билан боғлиқ вазият кескин ёмонлашгани муносабати билан Европа пойтахтлари ва шаҳарлари Украина ва Европа Иттифоқига келаётган украиналикларга қўшимча фавқулодда ёрдам кўрсатишга тайёр. Ушбу чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш учун махсус тезкор гуруҳ ташкил этишга қарор қилинди. 28 ноябрь, душанба куни Еттинчи Киев инвестиция форумида ЕИ шаҳарлари, жумладан Берлик, Брюссел, Париж, Рим, Хелсинки ва Рига мэрлари ва вакиллари томонидан Киев билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тарихда биринчи марта Киев инвестиция форуми Украина пойтахти ташқарисида бўлиб ўтди: Брюссел унинг иштирокчиларини қабул қилди. Йиғилишда Еврокомиссия расмийлари, Брюссел шаҳар ҳокимияти, Европанинг 11 шаҳри мэрлари ва ҳоким ўринбосарлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва консернлар вакиллари иштирок этди.

Кличко Киевда қолди

Киев ҳокими Виталий Кличко Бельгия пойтахтига келиши кутилганди, аммо хавфли вазият фонида у Украинада қолишга қарор қилди ва видеоалоқа орқали гапирди. Кличконинг таъкидлашича, Россия ракета ҳужумлари натижасида шаҳарда 678 та объект, жумладан, ўнлаб турар-жой, инфратузилма, тиббиёт ва таълим объектлари вайрон бўлган. 150 киши, жумладан, тўрт бола ҳалок бўлди.

"Биз эркинлик ва қадр-қимматнинг нархини биламиз", деди Виталий Кличко ва Украина Европа қадриятларини, бутун қитъанинг тинчлиги ва барқарорлигини ҳимоя қилишини таъкидлади. У 400 та иссиқлик ва биринчи тиббий ёрдам марказларини яратиш, шунингдек, фуқаролар учун шошилинч инсонпарварлик ёрдами ҳақида гапирди ва Киев Брюссел ва бошқа шаҳарлар томонидан кўрсатилган ёрдамга қарамай, генераторлар, автобуслар, тез ёрдам машиналари ва озиқ-овқатга зудлик билан муҳтожлигини таъкидлади.

Урушдан кейинги Киевга инвестициялар

Фавқулодда ёрдамдан ташқари, Киев ҳамкорлари ва вакиллари Украина пойтахтининг урушдан кейинги ривожланиши ва ўзгаришини муҳокама қилишди. Кличконинг сўзларига кўра, гап нафақат Россия уруш пайтида вайрон қилган барча нарсаларни тиклаш, балки пойтахт инфратузилмасини энг сўнгги технологиялар асосида модернизация қилиш ҳақида ҳам кетмоқда.

"Замонавий муниципалитетларга эга замонавий Украинани қуриш керак. Биз бунинг учун Европа Иттифоқи шаҳарларида содир бўлаётган жараёнларни - муқобил энергия манбаларига ўтиш, рақамлаштиришни ташкил этишга ҳаракат қиламиз", деб ваъда берди адолат ва қонун устуворлиги бўйича Европа комиссари Дидье Рейндерс. Форум иштирокчилари Киев халқаро инвестициялар учун жозибадор марказга айланиши мумкинлиги ҳақида келишиб олдилар, аммо бунинг учун нафақат ҳукумат, балки хусусий сектор, шунингдек, фуқаролик жамияти ҳозирданоқ Европанинг барча мамлакатларида ҳаракат қилишлари керак.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР