loader
Foto

Месси Испаниянинг гейлар пойтахтидаги меҳмонхона эгасига айланди

“Барселона” ҳужумчиси Месси Ўрта ер денгизи Сиджес курортида тўрт юлдузли меҳмонхонани сотиб олди.

У Барселонадан 42 километр жанубда жойлашган.

Маҳаллий матбуотга кўра, меҳмонхонани сотиб олиш аргентиналик футболчига 30 миллион еврога тушди.

Шуни таъкидлаш керакки, Сиджес анъанавий равишда жинсий озчиликлар учун жозибали жой бўлиб, баъзида "Испаниянинг гейлар пойтахти"деб номланади.