У, шунингдек, АҚШ Эронга нисбатан қатъийроқ ёндашувга эришиш учун ЕИ мамлакатларига босим кўрсатишда давом этишини таъкидлади.
«Мен бутун дунё Қўшма Штатлар, Исроил ва Форс кўрфази мамлакатларининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини кўришни истардим. Бу жуда муҳим кампания, чунки Эрон режимининг инқилобий характери бутун дунёга таҳдид солади», - деди Помпео.
АҚШ давлат котиби Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб сафар доирасида Миср, Иордания, Бахрайн, БАА, Қатар, Саудия Арабистони, Уммон ва Қувайтга ташриф буюришни режалаштирган.
Аввалроқ Помпео америка қўшинлари Суриядан олиб чиқиб кетилгандан сўнг АҚШ Эроннинг минтақадаги таъсирига қарши курашни давом эттиришини айтиб ўтганди.