Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳарбий босқинининг 307-кунида рус қўшинлари қўшни давлатнинг босиб олинган аҳоли пунктларини назорат остида ушлаб туришга ҳаракат қилишда давом этмоқда. Украинанинг қуролли кучлари ва ҳудудий мудофаа бўлинмалари агрессияга қаршилик кўрсатмоқда. Ҳар икки томон вакилларининг баёнотларини мустақил манбалардан текширишнинг иложи йўқ. БМТ маълумотларига кўра, 16 миллионга яқин украиналиклар аллақачон уйларини тарк этган.