loader
Foto

Польша БМТдан Германиядан товон пули олишда ёрдам сўради

Бу ҳақида Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари, товон тўлаш бўйича ҳукумат комиссари Аркадиуш Мулярчик Польша радиоси эфирида маълум қилди, деб ёзади PAP.

"Биз БМТга ҳам ушбу масалага аралашувни сўраб баёнот юбормоқдамиз.

20 декабрь куни товон тўлаш бўйича ҳукумат комиссари Аркадиуш Мулярчик Польша Европа Кенгашига Германиядан уруш товонини олишда ёрдам сўраб мурожаат қилганини айтди.

2022 йил ноябрь ойида Польша Европа Иттифоқи, НАТО ва Европа Кенгашининг 50 та давлатига Германиядан Иккинчи жаҳон уруши даврида етказилган зарар учун товон ундиришни талаб қилиш сабаблари ва асосларини тушунтирувчи ноталар юборди.

14 сентябрь куни Польша Сейми Германияни Иккинчи жаҳон уруши пайтида Польшага етказилган зарар учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга ва товон тўлашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Гап 6,2 трлн злотийдан ортиқ (1,5 трлн доллардан ортиқ) миқдордаги пул ҳақида бормоқда.

Кейинчалик маълум бўлишича, Польша Германиядан нафақат товон пули, балки немис мактабларида поляк тилини ўқитишни ҳам талаб қилган.