loader
Foto

Олим Роберт Ланца ўлим нима учун мавжуд эмаслигини тушунтиради

Тиббиёт профессори Роберт Ланца ўлим тушунчаси ички органларнинг функцияси тўхташи билан ҳаётдан кетиш билан боғлиқ тасаввур қилинадиган онг хусусиятлари билан боғлиқ эканлигини кўрсатади. «Аслида онг сўнмайди, ишлашда давом этади, фақат бошқа дунёда», деб таъкидлайди олим.

Роберт Ланца илдиз ҳужайралари соҳасидаги тадқиқотлари, шунингдек, ҳайвонларнинг йўқолиб бораётган турларини клонлаштиришда муваффақиятли тажрибалари билан танилган. Бир неча йил олдин Роберт Ланца ўзининг илмий қизиқиши векторини ўзгартириб, физика ва квант механикасига қизиқиб қолди. Ўлим ҳақидаги назариясини шу соҳалардаги маълумотлар таъсирида шакллантирди, уларни астрофизика кашфиётлари билан боғлади – уни "биоцентризм" деб атади.

Роберт Ланцанинг таъкидлашича, ўлим – инсон онгининг иллюзияси. «Одамлар ўзини танаси билан айнан бир деб қарайди: тана ўлса, у билан бирга ўзини ҳам ўлади, деб ҳисоблайди. Лекин онг замон ва макондан ташқарида мавжуддир», - деб таъкидлайди олим.

Инсон онгининг ҳар қандай жойда, шу жумладан, инсон танасидан ташқарида бўлиш қобилияти квант механикаси асосларига мос келади, унга кўра воқеалар ривожининг бирданига бир нечта варианти бўлиши мумкин. Инсон онги, дейди профессор Ланца, энергиянинг бир тури, шунинг учун у йўқолмайди ва йўқ бўлмайди, у фақат чексиз ўзгариши мумкин.

"Кўплаб оламлар мавжуд. Уларда воқеалар ривожланиши мумкин бўлган барча вариантлар амалга оширилади. Бир оламда тана ўлади, бошқасида бу оламга кўчган онгни сингдириб яшашда давом этади", - деб шубҳа қилмайди олим.

Абу Муслим таржимаси