Ўпка касалликлари энг қийин ташхис қўйиладиган касалликлардан ҳисобланади, чунки олимлар нафас олиш тизимининг иш механизмлари ҳақида ҳалигача етарли даражада чуқур билимларга эга эмас.
Ўпкага кирган ҳаво ўпка тўқимаси шаклини ўзгартиради, яъни ўзини худди суюқлик каби тутади. Бироқ олимлар ҳаво босими қандай қилиб ўпка тўқимасини кенгайтиришга олиб келишини ҳали узил-кесил аниқлашнинг уддасидан чиқа олмаган.
«Агар олимлар нафас олиш қандай қилиб нафас олиш йўлларини ўзгартириши ва бронхиал дарахтда тақсимланадиган кучлар чақиришини тушуниб етсалар, улар соғлом ва касал ўпканинг физиологик моделалрини тиклай олган бўларди, бу эса шифокорларга беморлар ҳаёти ва соғлиғига ижробий таъсир этишга имкон берган бўларди», - ҳикоя қилади Риверсайддаги Калифорния университети қошидаги муҳандислик коллежи муҳандислик механикаси кафедраси доценти Мона Искандарий (Mona Eskandari).
У яқинда ҳамкасабалари билан бирга нафас олиш йўлларининг ишлаш механизми ҳақида потенциал илғор тадқиқот ҳақида маълумотлар чоп этди.
Тадқиқот давомида чўчқанинг нафас олиш йўллари турли ўзгаришларга дуч келтирилди ва бу вақтда юзага келадиган босим ўлчанди. Олимларнинг аниқлашича, тўқиманинг таъсирга мойиллик даражаси нафақат таъсир йўналишига (четки қисмларда тўқима пластикаси юқори), балки таъсир жойига ҳам боғлиқ: нафас олиш йўллари қанчалик қисқа бўлса, олдинги тасаввурларга зид равишда, улар унчалик ригид ҳисобланади.
Тадқиқотлар касалликка чалинган нафас олиш йўлларида рўй берадиган жараёнларнинг компьютерда аниқроқ симуляциясини амалга ошириш имконини беради, шунингдек, ўпканинг гипервентиляцияга жавоб қайтариш усулларини ўрганишда ёрдам бериши мумкин, бу эса, эҳтимол, шифокорларни ўпка сунъий вентиляцияси усулларини қайта кўриб чиқишга асос бўла олади.
«Бизнинг навбатдаги қадамимиз инсон организми тўқималари ўзини тутишидаги эҳтимолий ўхшашликларни ўрганиш, касаллик ва унга мослашиш натижасида нафас олиш йўллари тўқималарини қайта моделлаштириш мумкин бўлади», изоҳ беради олимлар.