loader
Foto

Автоулов ҳайдаш пайтида мобил телефондан фойдаланиш – ҳаром

«Ислом ўз издошларининг ҳаётлари, мол-мулки, дини ва оиласини ҳимоя қилишни талаб қилади. Автомобиль ҳайдаш пайтида мобил телефондан фойдаланиш жуда хавфли, чунки машинани бошқариш одамлар ҳаётини, хусусий ва жамоатчилик мулкини асраш учун диққат-эътиборни бир жойга тўплашни талаб қилади», – баёнот берди шайх автомобиль ҳайдаш пайтида мобил телефондан фойдаланиш хавфли эканлигига бағишланган махсус семинарда.

Уламо бундай ҳаракат исломнинг асосий тамойилларидан бирини бузиши сабабли у «ҳаром» тоифасига киритилиши лозим деган хулоса чиқарди, чунки эътиборни чалғитиш одамлар ва уларнинг мулкига нисбатан энг аянчли ва ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган аварияли вазиятлар юзага келтириши мумкин. Шу сабабли автомобиль ҳайдаш пайтида мобил телефондан фойдаланиш тақиқланади ва агарда ҳайдовчи телефон орқали гаплашиб олиши керак бўлса, у машинани бир четга тўхтатиши лозим.