"Ҳозир Месси ва Роналдуни солиштириш биз учун эмас. Албатта, Криштиану ҳисобдан чиқарилди. Афсуски, унга нисбатан сиёсий санкциялар қўлланилди. Уни чиқариб ташлашди.
Бундай ўйинчини иккинчи бўлимда 15 дақиқа ёки ярим соатга чиқариб, унинг психологиясини бузиб, ғайратини тортиб олишди.
Роналду - фаластинликларни қўллаб-қувватлайдиган шахс", - дея Эрдўғаннинг сўзларини келтиради Goal нашри.
Португалияликнинг Европадаги сўнгги клуби "Манчестер Юнайтед" бўлган. Ноябр ойида томонлар Роналдунинг журналист Пирс Морганга берган шов-шувли интервьюсидан сўнг шартномани бекор қилганди.