Ўтган 2022-йилнинг 24-феврали куни бошлаган Украина-Россия уруши давом этмоқда.
Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг қайд этишича, Россия кучлари Донбас ҳудудида котта йўқотишга учраган.
Ўтган 2022-йилнинг 24-феврали куни бошлаган Украина-Россия уруши давом этар экан, Украинанинг Донбас вилоятида тўқнашувлар авж олди.
Украина Президенти Зеленский Россия қўшинлари котта ё‘қотишларга учраганини билдирди ва мавзу ҳақида:
“Вазият жуда мураккаб ва биз курашяпмиз. Босқинчиларни мағлуб этиб, Россияни катта йўқотишларга учратмоқдамиз”, - деди.
Украинанинг Донбас вилоятида бир неча ойдан бери тўқнашувлар авж олган баъзи шаҳарларга эътибор қаратган Украина лидери:
“Россия Бахмут, Вуҳледар, Маринка, Креминнада, Донбасда қанча кўп йўқотишга учраса, биз бу урушни ана шунчалик тез тугатишимиз мумкин”, - дея гапирди.