loader
Foto

G7 бу йил Украинага 39 миллиард доллар ёрдам ажратмоқчи

Пайшанба куни Бангалорда G7 мамлакатлари молия вазирликлари ва марказий банклари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Катта еттилик давлатлари 2023 йилда Украинага камида 39 миллиард доллар молиявий ёрдам бериш ниятида.

Бу ҳақида "Катта еттилик" мамлакатлари молия вазирликлари ва марказий банклари раҳбарларининг учрашуви якунлари бўйича қабул қилинган ҳужжатга таяниб, "РБК-Украина" хабар берди.

"2023 йил учун Украина ҳукумати эҳтиёжларидан келиб чиқиб, биз бюджет ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича мажбуриятларимизни 39 миллиард долларга оширдик", - дейилади ҳужжатда.

Пайшанба куни Бангалорда G7 мамлакатлари молия вазирликлари ва марказий банклари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди, жума куни эса худди шундай учрашув G20 мамлакатлари форматида бўлиб ўтади.

Катта еттиликка Буюк Британия, Канада, Франция, Германия, Италия, Япония ва АҚШ киради.