loader
Foto

Полша Президенти: Биз МиГларни Украинага топширишга тайёрмиз

Полша президенти Анжей Дуда CNN телеканалига берган интервюсида Варшава Киевга мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилаётган бир қанча МиГ-29 самолётларини жўнатмоқчи эканини айтди.

“Биз бу самолётларни топширишга тайёрмиз ва ишончим комилки, Украина улардан дарҳол фойдаланишга тайёр”, — унинг сўзлари инглиз тилига таржима қилинган.

Словакия мудофаа вазири Ярослав Наги аввалроқ Фаcебоок’да Украинага МиГ қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича қарор қабул қилиш вақти келганини ёзган эди. Бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, Полша бу йўналишда биргаликдаги ҳаракатларга тайёрлигини билдирган. "Менимча, қарор қабул қилиш вақти келди", деди Наги. "Украинада одамлар ўлмоқда, биз уларга ҳақиқатан ҳам ёрдам бера оламиз", - деди у ва бу ерда сиёсатга жой бўлмаслиги кераклигини қўшимча қилди.