Нигерияда Боко Ҳарам билан “ISWAP” террор тўдалари орасида тўқнашув чиқди. Разведка вакили Загазола Макама тўқнашувда 200 террорист ўлганлигини маълум қилди. Макама ўлганлар орасида террор тўда аъзоси бўлган аёл ва болалар ҳам борлигини билдирди.
Баёнотда Бороно штатига боғлиқ Гудумбали-Кукава минтақаларида Боко Ҳарам ва ISWAP террор ташкилоти аъзолари орасида тўқнашув юз бериб, 200 террорист ўлганлиги ҳамда кўплари жароҳат олганлиги хабар берилди.
Нигерияда террор ташкилоти Боко Ҳарам асосчиси Муҳаммад Юсуфнинг ўғли Абу Мусаб ал-Барнавий 2009 йили отасининг ўлими ортидан Боко Ҳарамнинг матбуот котиби бўлганди. Боко Ҳарам ичида 2016 йили бошланган бошчилик кризиси ташкилотнинг Барнавий билан Абубакр Шакоу орасида бўлинишга олиб келганди. Шакоу Боко Ҳарамни бошқаришда давом этиб, Барнавий эса ISWAP террор ташкилотини қуриб, терактларини давом эттирди.
Ўлкада 2000 йилларнинг бошидан буён фаолият юритаётган террор ташкилоти Боко Ҳарамнинг 2009 йилдан бери амалга оширган терактларида 20 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.