Қадимги Мисрда, Ливия чўлидаги Амон воҳасида, карвон йўллари ўтадиган жойларда нашатир тасодифан – ҳайвонларнинг сийдик ва ахлати табиий парчаланиши натижасида ҳосил бўлган. Модда «аммоний тузи» номини олган: Амонга сажда қиладиган адашган мушриклар нашатир кристаллини ҳидлаб, экстаз ҳолатига тушарди.
Новшадил сўзининг келиб чиқиши араб тили билан боғлиқ бўлиб, «аммиак» маъносини англатади. Россияда нашатир XVI асрдан бошлаб маълум: аммоний хлориди Миср ва Ҳиндистондан келтирилган, кейинроқ, 1710 йил эса, Енисей губерниясида қурилган завод йилига беш тонна нашатир ишлаб чиқара бошлади.