loader
Foto

Европа Иттифоқи Туркияга зилзиладан кейинги тиклаш ишлари учун 1 миллиард евро беради

ТАСС агентлиги маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи Туркияга зилзила туфайли вайрон бўлган биноларни тиклаш ишлари учун 1 миллиард евро кредит ажратади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу ҳақда Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен бугун Брюсселда Туркия ва Сурияга ёрдам кўрсатувчи донорларнинг халқаро конференцияси очилишида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ва минтақанинг молия институтлари кредитдан ташқари қўшимча бадаллар ўтказади.

Сурияга эса гуманитар ёрдам сифатида 108 миллион евро ажратилади.

«Европа комиссияси Туркияга 1 миллиард евро кредит ажратишини эълон қилишдан хурсандман. Шунингдек, Сурияга инсонпарварлик ёрдами ва дастлабки тиклаш ишлари учун 108 миллион евро ажратамиз. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи давлатлари ва Европа молия институтлари ҳам ёрдам кўрсатади», - деди у.