loader
Foto

Польша Украина Қуролли Кучларининг қарши ҳужумидан олдин ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтиради

Варшава иттифоқчиларни Польшада янги ўқ-дорилар заводларини ташкил этишга чақирди.

Польша Украина Қуролли Кучларининг фронтда баҳорги эҳтимолий қарши ҳужумни кутиб, ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида 29 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида бош вазир Матеуш Моравецки маълум қилди, деб ёзади Sky News.

У иттифоқчиларни, хусусий, давлат ва хорижий компанияларни қийинчиликка қарши туришга ва Польшада янги ўқ-дорилар заводларини очишга чақирди.

Моравецкининг сўзларига кўра, Польша бюджетдан инвестициялар учун 2 миллиард злотий (462,5 млн доллар) ажратишни режалаштирмоқда.