Россия ҳукумати инвестициялар ва иқтисодиётни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар йўқлигини тан олди.
Инвестициялар етишмаслиги ва федерал бюджет тақчиллигининг ўсиши фонида Россия ҳукумати оддий россияликларнинг жамғармаларига тажовуз қилишга қарор қилди. Бу жамғарманинг янги модели бўлиб, у бошиданоқ ҳеч қандай ишонч уйғотмайди.
"Коммерсант"нинг ёзишича, Путин ва ҳукумат ўртасидаги учрашувда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов инвестициялар етишмаслиги ва иқтисодиётни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар йўқлигидан шикоят қилган ва муаммонинг ечими сифатида жамғармаларни биргаликда молиялаштиришнинг янги механизми таклиф қилинган.
Схема қуйидагича ишлайди: масалан, Россия Федерацияси фуқароси 80 минг рубл ёки ундан кам маош олади, у йилига Россия банкига 36 минг рубл ажратиши мумкин ва давлат унга қўйган пули миқдорни тўлиқ фоиз қилиб қўшиб беради. Яъни, гап йилига 100% депозит ҳақида кетяпти, лекин фақат маълум бир миқдор учун - 36 минг рубл – энг юқори чегара. Даромадга қараб, нисбат ўзгаради: агар даромад 80-150 минг бўлса, унда фоиз миқдори 2:1 бўлади.
Бироқ, жалб этувчан фоиз ставкаларига қарамай, россияликлар ўз жамғармаларини давлатнинг ишончли бошқарувига ўтказишга шошилмаяптилар, чунки, биринчидан, сўровлар шуни кўрсатадики, Россия фуқароларининг ярмида жамғармалар йўқ, иккинчидан, давлат томонидан таклиф қилинган схемага ишонч йўқ.
Иккинчи нуқтани батафсилроқ кўриб чиқиш керак: Молия вазирлиги дастурда камида 15 йил иштирок этишни таклиф қилади. Истисно ҳолларда, пул олдинроқ қайтарилиши мумкин, аммо бу асосий давр. Яъни, агар сиз ҳозирда депозит очсангиз, унга фақат 2038 йилда кириш имконига эга бўласиз. Бундай муддатга давлатга пул беришга тайёр одам ҳали топилмагани ажабланарли эмас.
Юқоридаги схеманинг кўриниши Россия Федерацияси ҳукумати бюджетда ўсиб бораётган "тешик" фонида зудлик билан пулга муҳтожлигини кўрсатади.