Халқаро валюта жамғармаси Ижроия кенгаши 31 март куни Украина учун тўрт йилга 15,6 миллиард долларлик молиялаштириш пакетини маъқуллади.
Бу ҳақида Reuters агентлигига исми ошкор этилмаган амалдор маълум қилди, деб хабар беради Цензор.НЕТ.
Нашрнинг таъкидлашича, Россиянинг кенг кўламли босқинидан ҳимояланиш фонида Украинага унинг фавқулодда иқтисодий эҳтиёжларини қондириш учун бундай миқдорни беришга қарор қилинган.
Қарор ХВЖ ходимлари даражасида Украина билан 21 март куни эришилган келишувни расмийлаштиради.
Шу билан бирга, бундай ҳаракат Украина учун халқаро донорлар ва ҳамкорлар, жумладан, Жаҳон банки ва бошқа кредиторлар томонидан катта ҳажмдаги молиялаштиришни жалб қилишга ёрдам бериши кутилмоқда.
Айтиш жоизки, бундай кредит Украина учун Россия билан кенг кўламли уруш бошланганидан бери энг катта кредит бўлади.