Ҳиндистонда кутубхонаси бўлган «Азизия» тарихий ислом мактабининг ёқиб юборилиши билан боғлиқ воқеа ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақида Ал Jazeera хабар бермоқда.
Ҳиндистон коммуникация платформаларидаги фаоллар жума куни ҳинд экстремистларининг ҳужумидан сўнг Бихар штатидаги мактабда ёнғин содир бўлиб, бино ва кутубхонага жиддий зарар етказилгани акс этган суратлар билан бўлишди.
Маҳаллий матбуотга берган интервьюсида мактаб директори Муҳаммад Шиҳобаддиннинг айтишича, ёнғин бинони вайрон қилишдан ташқари, мактаб ташкил этилганидан буён 110 йил давомида йиғилган 4500 та китобни йўқ қилган.