loader
Foto

Владимир Зеленский мусулмонларга ифторлик қилиб берди

7-апрел, жума куни Украина президента Владимир Зеленский расмий даражада илк бор ифтор қилиб берди.



Рамазон рўзасини тутганларнинг оғиз очиш маросими, дастурхони «ифтор» дейилади. Ҳадисда: «Ким бир рўзадорнинг оғзини очирса, унга ҳам рўза тутган кишининг савоби берилади», дейилган.

“Укринформ” хабарига кўра, ифторда Украинанинг мусулмон аскарлари, Қрим-татар халқи мажлиси ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этган.

“Бугун биз Украина учун ана шундай анъанани – қаҳрамонларимиз билан бирга расмий даражада ифторлик қилишни ҳозирги мусулмон аскарлари, Қрим-татар халқи мажлиси, Украинанинг бутун мусулмон жамоаси вакиллари билан бирга бошлаяпмиз. Шу билан биз Украинада ҳар бир инсонни, ҳар бир жамиятни қадрлашини тасдиқлаймиз”, деди президент.

Зеленский Украинадаги мусулмонларга ва украиналиклар билан биргаликда тинчлик ва зулмдан ҳимояланиш учун курашаётган бутун дунё мусулмон жамоасига миннатдорчилик билдирди. Давлат раҳбари, шунингдек, Қримни деоккупация қилишнинг муқобили йўқлигини ва Украина у ерга албатта қайтишини таъкидлади.