Ariane 5 ракетаси бортида жойлашган Европа космик зонди Juic иккинчи уринишида Юпитерга йўл олди ва у Юпитерда унинг учта йўлдоши – Ганймеде, Каллисто ва Европани ўрганади. Олимларнинг фикрича, уларнинг музлари остида суюқ сув бўлиши мумкин.
Миссиянинг мақсади - Қуёш тизимидаги энг катта сайёранинг сунъий йўлдошлари ҳаёт учун мос ёки йўқлигини аниқлаш.
Ракета-ташувчи Франция Гвианасидаги Куру космодромидан жума куни ГМТ билан соат 12:14 да ҳавога кўтарилди - бир кун олдин унинг учиши момақалдироқ ва кучли шамол туфайли бир кунга кечиктирилди.
Зонд 2031-йил июлигача Юпитер атрофидаги орбитага чиқиши кутилмоқда.