loader
Foto

Ҳалабни вайрон қилган Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари ўринбосари лавозимидан ҳайдалди

Яқинда у босқинчи армиянинг моддий-техник таъминоти учун масъул эди.

Россия ҳарбий мухбирларининг хабар беришича, генерал-полковник Михаил Мизинцев Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари лавозимидан четлаштирилган.

У армиянинг моддий-техник таъминоти учун масъул эди.

Россиялик генерал-полковник Михаил Мизинцев Кремл томонидан қамал остидаги Украина шаҳрига даҳшатли ҳужумни уюштиргани учун "Мариупол қассоби" лақабини олди.

Мизинцев бомбалар билан вайрон қилинган Ҳалаб(Сурия) шаҳрига ҳам худди шундай ҳужумни режалаштриб, жуда кўп мусулмонларнинг ўлимига сабаб бўлган эди.