Президент Ражап Таййип Эрдўған, глобал кучларнинг операция аппарати бўлган баъзи ғарб журналларининг Туркия ички сиёсатини бошқаришига рухсат бермаймиз деди.
Президент Эрдўған ижтимоий медиа орқали тарқатган хабарида хориждаги баъзи журналларнинг ўзини нишонга олган хабарларига муносабат билдирди.
Эрдўған, Туркиянинг сиёсий, дипломатик ва ҳарбий ҳаракатлари билан дунёни террор ташкилотлари учун торайтираётган давлат эканини таъкидлади.
Туркиянинг ташқи сиёсатдаги таъсирчанлигига эътибор қаратган Эрдоған, аждодимиз ҳуқуқларини Кипр Турклари, Турк дунёси ва Болқонларда қатъийлик билан ҳимоя қилганликларини билдирди.
Ливия, Сурия ва Қорабоғдаги муаммоларни ҳал қилишда Туркия муҳим рол ўйнаганини эслатган Эрдўған, унинг таъкидлашича, маҳбуслар алмашинуви ва дон йўллаги келишуви (Россия ва Украина ўртасида) минтақавий инқирозларни ҳал қилишга ҳисса қўшганларини қайд этди.
У, глобал кучларнинг операцион қурилмаси бўлган баъзи ғарб журналларига муносабати, "Ички сиёсатимизни глобал кучларнинг оператсион қурилмаси бўлган журналларнинг муқовалари билан йўналтириши ва миллий ироданинг силкинишига йўл қўймаймиз” деди.
Президент сўзларини ифодалар экан, “Умид қиламанки, Турк Асри билан дипломатик ютуқларни чўққиларга олиб чиқамиз” деди.