loader
Foto

Карл III расман Британия қироли бўлди

Британия монархи Карл III рафиқаси Камиллага билан бирга тож кийдирилди. Маросим Вестминстер аббатлигида бўлиб ўтди.



"Худо қиролни сақласин!" - Британия монархи Карл III онаси қиролича Елизавета II вафотидан саккиз ой ўтиб, шанба куни тахтга ўтирди.

Тантанали диний маросим Лондондаги Вестминстер аббатлигида бўлиб ўтди. Бу Кентербери архиепископи 74 ёшли Карлнинг бошига Амир Темур ёқути билан қопланган яхлит олтиндан ясалган Авлиё Эдвард тожини қўйган пайт билан якунланди. Тахт вориси, Уелс шаҳзодаси Уилям тиз чўкиб, отасига содиқликка қасамёд қилди.

Эрига эргашиб, Карл III нинг иккинчи хотини 75 ёшли Камилла ҳам тож кийди. Армия, денгиз флоти ва қироллик ҳаво кучларининг юзлаб ходимлари иштирок этган тож маросими Букингем саройидан Трафалгар майдони ва Даунинг кўчасидан ўтиб, Вестминстер аббатлигига, сўнгра ўша икки километрлик йўналиш бўйлаб ўтди.

Ёмғир ёғиб кетди, аммо воқеа гувоҳи бўлиш учун бутун дунёдан Лондонга оқиб келган миллионлаб британияликлар ва сайёҳларнинг иштиёқини ёмғир сўндирмади.