loader
Foto

Полша Украинага яна 14 та МиГ-29 қирувчи самолётини берди

Айни пайтда Украинага топширилган 28 та самолётдан Полша 14 та МиГ-29 қирувчисини юборди.

11 май куни Полшанинг Европа Иттифоқидаги доимий ваколатхонаси шу пайтгача Украинага топширилган 28 та самолётдан Полша 14 та МиГ-29 қирувчи самолётини юборганини хабар қилди.

Миссиянинг аниқлик киритишича, шу кунгача Украинага етказиб берилган 575 та танкдан 325 таси Полша томонидан топширилган. Иккинчи ўринда Голландия (85), учинчи ўринда Германия (80) ва тўртинчи (76) АҚШ жой олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Полша мудофаа вазири Мариуш Блашчак Полша Украинага 10 та МиГ-29 самолётини топширганини маълум қилган эди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР