loader
Foto

"Барселона" 27 карра Испания чемпионига айланди

34-турда "Барселона" футболчилари "Эспанол"ни сафарда 4:2 ҳисобида мағлуб этди ва маррага тўрт тур қолганда энг яқин таъқибчилари унга ета олмай қоладиган ҳолатга келди. Жамоа ҳисобида 85 очко бор, иккинчи ўриндаги "Реал Мадрид" 71 очкога эга.

"Барселона" 27-марта мамлакат чемпионига айланди, Ла Лигадаги (Испания футболининг асосий дивизиони) аввалги ғалаба 2018/19 йилги мавсумга тўғри келади. Испания чемпионатларида унвонлар сони бўйича Каталония клуби иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Поляк Роберт Левандовский Барсани тортиб юрибди. Умумий ҳисобда биринчи ўринда - клублар қироли "Реал", у 35 та чемпион бўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР