loader
Foto

“Биз таслим бўлмаймиз”, — деди Зеленский Араб Лигаси саммитида Украинани қўллаб-қувватлашга чақириб

Украина президентининг қайд этишича, айрим араб давлатлари Украина ҳудудлари Россия Федерацияси томонидан ноқонуний аннексия қилинганини пайқамайди.

19-май куни Украина президенти Владимир Зеленский Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Араб Лигаси саммитида нутқ сўзлади. Бу ҳақда “Украина 365” Телеграм канали хабар берди.

Зеленский араб дунёси раҳбарларини Россия агрессиясига қарши курашда Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди.

“Биз таслим бўлмаймиз ва ҳеч бир хорижий босқинчига бўйсунмаймиз”, — деди президент.

Шунингдек, у ўз нутқида босиб олинган Қримда мусулмонларга зулм қилинаётгани ҳақида гапириб, уларни ҳимоя қилишга чақирди.

"Мен бу чақириқни Жиддада қолдирмоқчиман: халқимизни, жумладан, Украина мусулмон жамоасини ҳимоя қилишга ёрдам беринг. Мустафо Жемилев бу ерда мен билан - Қрим-татар халқи раҳбари, Украинанинг туб халқларидан бири. Унинг уйи Қрим, Қрим эса, Украинадаги мусулмон минтақаси”, - деди Зеленский.

Зеленский дунёда Россиянинг ноқонуний ҳаракатларига кўз юмадиган давлатлар борлигини ва уларнинг позитсиясини ўзгартириш кераклигини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, залда Сурия диктатори ва Путиннинг 12 йил ичида илк бор Араб Лигаси саммитига таклиф этилган азалий дўсти Башар Ассад иштирок этди. У доимий равишда Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлигини қўллаб-қувватлади, жумладан, Украинанинг тўртта вилоятининг Россия Федерацияси таркибига “қўшилиши”ни тан олади.

“Афсуслар бўлсини, дунёда ва сизнинг орангизда бу қамоқхоналар ва ноқонуний аннексияга кўз юмган давлатлар бор, мен эса руслар қанчалик таъсир ўтказишга уринмасин, мустақилликбарибир бўлиши керак", деди Зеленский.

Президент ўз нутқида, шунингдек, Саудия Арабистонига украиналиклар ва бошқа давлатлар фуқароларини Россия асирлигидан озод қилишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.