loader
Foto

Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичида Эрдўған етакчилик қилмоқда

Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған президентлик сайловларининг иккинчи босқичида 58 фоиз овоз тўплади, дея хабар бермоқда Hurriyet МСК маълумотларига таяниб.

Унинг рақиби, ягона мухолифат номзоди Кемал Киличдорўғли сайлов бюллетенларининг 35 фоизини қайта ишлаганидан сўнг, 42 фоиз овоз тўплади.

Мамлакатда сайлов участкалари соат 17:00да ёпилди. Дастлаб Марказий сайлов комиссияси 28-май куни соат 21:00 гача овоз беришнинг дастлабки натижаларини эълон қилишни тақиқлаган бўлса, соат 18:00 дан кейин бу тақиқни бекор қилди.