loader
Foto

«Ал-ҳилол» жамоасига ўтиш учун Неймарга шариатни бузишга рухсат этилади

Манбага кўра, 31 ёшли бразилиялик ўз ихтиёрида шахсий самолётига, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ходимлар билан улкан данғиллама уйна бўлади. Неймарга у билан никоҳдан ўтмаган ҳомиладор Бруна Бианcарди билан яшашга рухсат берилади. Ваҳоланки, ушбу турдаги биргаликда яшаш Саудия Арабистони қонунлари  (шариат) билан тақиқланган.

Бундан ташқари, Неймарнинг шартномасида пул бонуслари ҳам кўзда тутилган. Ал-Ҳилолнинг ҳар бир ғалабаси учун Неймар 80 минг евро олади ва Саудия Арабистони ҳақидаги ижтимоий тармоқлардаги ҳар бир пост учун у 500 минг евро олади.

Хабар қилинишича, Ал-Ҳилол учун икки йил ичида Неймар 300 дан 400 миллион еврогача пул топиши мумкин.

Неймарнинг «Пари Сен-Жермен»дан «Ал-ҳилол»га ўтиши ҳақида расман келгуси кунларда эълон қилинади. Аввалроқ Неймар Саудия клубига ўтишдан олдин тиббий кўрикдан ўтгани ҳақида хабар берилган эди.