loader
Foto

Психолог: хотинини таъминлай олмаган эркак – дегенератдир

Бироқ инсоннинг архетипик табиати асрлар ўтиши билан ўзгармасдан келмоқда: эркак оиласини таъминловчи ва ҳимоя қилувчи бўлиши лозим. Агар бу ролга амал қилмаётган экан, демак унинг руҳияти бузилган. Худди шу нарса айни дамда аёллар билан ҳам рўй бермоқда.

"Агар у эркак бўлса, биринчи ўринда ўзига, эркаклик табиатига ва ўзининг руҳий-маънавий йўлига жавоб бериши лозим. Эркакнинг бурчи, унинг табиати – жангчи, ҳимоячи, ҳомий бўлишдир. Агар бундай бўмаса, демак у эркак эмас. Ахир у ҳақиқатдан ҳеч кимга ҳеч нарса қарз эмас. Лекин унда қилаётган ишларининг, бажариши лозим бўлган вазифаларини бажармаётганиниг натижаларини қабул қилиб олсин", - изоҳ беради Силявский.

Унинг сўзларига кўра, «табиий йўл билан» боришни истамаган эркаклар ва аёллар учун оқибатлар ғоят ачинарли бўлиши мумкин.

Эркаклар учун бундай оқибатларга мисол қилиб бизнесда хонавайрон бўлиш, ҳаётдан маъно йўқотиш, депрессия, алкоголизм, импотенцияни келтириб ўтиш мумкин. Аёлларга келадиган бўлсак, ўзининг биологик ролига амал қилмаган ҳолатда уларга гўзаллигини йўқотиш, ортиқча вазн тўплаш, аёллар онкология касалликлари хавф солади.

Психолог таклиф қилаётган моделда кўзда тутиладики, эркак киши аёлни тўлалигича таъминлаши лозим. Акс ҳолда у «ўзининг эркаклик моҳиятини йўқотади ва зоти бузилади».

Ҳақиқий эркакнинг маънавий йўли унинг учун «муҳим роль ўйнайдиган» «иш» ва «унинг пулларини ҳавога совурадиган» севимли аёл мавжуд эканлиги билан боғлиқ.

"Идеал оила бу – аёл киши пул қаердан келишини, эркак киши эса уларнинг қаерга сарфланаётганини билмайдиган оиладир. Пул нуқтаи назаридан бу ажойиб жуфтлик намунаси бўларди. Аёл кишида пул сарфлашнинг ажойиб усуллари доим бор, - қайд этади психолог. – Ушбу ҳолатда пул – эркакнинг муҳаббати давоми ва тимсолидир. Турли совғалар, гул, уй, машина, мўйна ва нақд пул. Агар эркак киши севадиган бўлса, у аёлига буларнинг барчасини совға қилиши керак".

Унинг сўзларига қараганда, анъанавий амалиётлар бугунги кунда Шарқда сақланиб қолган бўлиб, бу ерда ҳаттоки маҳр пули ҳам ҳалигача мавжуд.

"Мен сизга айтсам, бу аслида тўғри ҳамдир. Бу мутлақо тўғри. Чунки 40 та қўйга пул тўлай олмасанг – сенга аёл кишини ишониб топшириб бўлмайди ", - қўшимча қилади психолог.

Шу билан бир пайтда, «аёл эркак учун – энг яхши инвестиция манбаларидан бири». «У аёлга мунтазам пул киритилади, аёл эса доим ниманидир яхши қилади. Бир сафар – фарзанда, бошқа сафар – уй. Моддий даражада бу жуда муҳим ", - қўшимча қилади Силявский.

Бунда психологнинг ҳисоблашича, аёл карьера қилмаслиги, ишламаслиги лозим, чунки «аёл организми бундай юкка мўлжалланмаган». Аёлнинг вазифаси ўз хонадонини саранжом-саришта сақлашдир.

Таъкидлаш жоизки, исломда оила ҳақида ғамхўрлик қилиш бўйича барча мажбуриятлар эркакнинг зиммасига юклатилади.