loader
Foto

Қодиров араблар ва туркларни Европада Қуръон Мусҳафларининг ёқиб юборилиши борасида "сукут сақлаётгани" учун койиди

Чеченистон раҳюари араб мамлакатлари раҳбарларининг диний эътиқодларини шубҳа остига қўйди ва ўта ўнг фаолларнинг Қуръон Мусҳафларининг ёқиб юборилиши туфайли НАТОга аъзо Европа давлатларига ҳарбий бостириб кириш билан таҳдид қилди.

"Нега Араб мусулмон мамлакатлари раҳбарлари чора кўрмаяпти?" дея ғазабланди Қодиров ўзининг telegram-каналида эълон қилинган видеосида, у қайси давлатлардан норози ва ўзи қандай чоралар кўрганини аниқлаштирмаган.

Қодиров Туркияга ҳам шунга ўхшаш даъволарни билдирди: "Сайловлар ўтди, Эрдўған президент бўлди, биз уни табриклаймиз, умид қиламизки, у катта имкониятларга, кучли армиясига, кучли қўллаб-қувватлашга эга бўлган бизнинг мусулмон Президентимиз эканлигига ишонамиз, Натода ва ҳамма жойда бўлсада, улар нега жим?"

Туркларни ва айниқса Эрдоғанни Европа мамлакатларида Қуръон Мусҳафларининг ёқиб юборилиши борасида жим туришда айблаш, очиғини айтганда, ҳақиқат билан мутлақо алоқада бўлмаган одамдан чиқиши мумкин. Улар бунга қанчалик самарали қарши туришлари бошқа масала (ва улар умуман бирор нарса қила оладими), лекин улар аниқ жим эмаслар.

Қодиров АҚШ раҳбариятини ва "Европанинг аксарият мамлакатлари" раҳбариятини "авомлар (быдло)" деб атади ва Қуръон Мусҳафларининг ёқиб юборилиши билан боғлиқ ҳаракатларга рухсат берилган давлатларга бостириб кириш билан таҳдид қилди. "Бугун қуролларимиз бор, бугун махсус техникаларимиз бор... Бу бошланиши", деди Қодиров.

Афтидан, у биринчи чечен уруши пайтида ўзи ва отаси кимнинг тарафида бўлганлиги ва исломофобия узоқ вақтдан бери одатий ҳолга айланганлиги ҳақида мунтазам равишда эслатиб турадиган армияни назарда тутмоқда.

Қодиров, албатта, Путинни Қуръонни ҳурмат қилгани учун мақташдан ўзини тия олмади. Мисол тариқасида у Президент Путин июнь ойи охирида Доғистонга сафари чоғида унга тақдим этилган Қуръон нусхасини қучоқлаганини келтирди. Бу ўз-ўзидан Қуръонни таҳқирлаш эканлиги ҳақида - ахир, Мусҳафни таҳоратсиз ҳатто мусулмон одам ҳам қўлига олиш мумкин эмас (Путин ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади) - ва улар Мусҳафни Путиннинг қўлига топширишга муваффақ бўлганликлари билан мақтаниш бефойда эканлигини Қодиров билмайди ёки жим туришни афзал кўради.

Шунга ўхшаб, Қодиров Россия қамоқхоналарида мусулмонларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги ҳақидаги хабарларга, шу жумладан ушбу ҳафтада олинган хабарларга бир сўз билан ҳам изоҳ бермади.

Умуман олганда, Қодировнинг «Ислом ҳимоячиси» экани худди совет даври латифаларида айтилганидек «биз ҳам Вьетнам урушига қарши норозилик билдириш учун чиқишимиз мумкин» сўзларини эслатади.