loader
Foto

Рим Папаси Қуръон Мусҳафининг ёқиб юборилиши билан боғлиқ ҳаракатларни қоралади

Рим Папаси Франциск душанба куни Швецияда Қуръон Мусҳафининг ёқиб юборилиши билан боғлиқ ҳаракатларни қоралади ва бундай ҳаракатларни сўз эркинлиги билан оқлаб бўлмаслигини таъкидлади, дея хабар қилади ғарб ОАВ.

"Муқаддас деб ҳисобланган ҳар қандай китобни, шунингдек, унда ёзилган нарсаларга ишонадиганларни ҳурмат қилиш керак", - дея ОАВ понтификнинг сўзларини келтиради.

"Сўз эркинлиги ҳеч қачон бошқаларга нисбатан нафратни ифода этиш ҳамда рад этилган ва қораланган нарсаларга йўл қўйиш учун фойдаланилмаслиги керак", деди у. Папа бундай ҳаракатлар уни «ғазаб ва жирканиш» туйғуларига олиб келишини айтди.