loader
Foto

Учинчи Қорабоғ уруши бошланди

Хуллас, охирги ҳафталарда (ҳатто ойларда) ҳаммамиз кутган Учинчи Қорабоғ уруши ниҳоят бошланди. Жанубий Кавказдаги можаролар бўйича тадқиқотчи Лоуренс Броерс бошланган операцияни Хорватиянинг "Бўрон" операцияси билан таққослайди (бу вақт давомида хорватлар Книн Крайнани серб сепаратистларидан тозалашган), аммо Боку замон руҳига кўра уни "аксилтеррор операцияси" деб аташни афзал кўради.

"Мақсад Арманистон қўшинларининг Озарбайжон суверен ҳудудидан олиб чиқилишини таъминлаш, кенг кўламли провокацияларни тўхтатиш ва 2020-йилги уч томонлама келишув қоидаларини амалга оширишдир", деди сешанба куни Озарбайжон мудофаа вазирлиги Иккинчи Қорабоғ уруши масаласини якунлаган келишувни назарда тутиб.

Кеча тунда хабар қилинган олти нафар озарбайжонлик (тўрт нафар полициячи ва икки фуқаро) ҳалок бўлгани бевосита сабаб бўлган. Уларнинг машинаси "ноқонуний арман қуролли гуруҳлари қураётган туннелга ўрнатилган мина ёрдамида портлатилган", — дейилади Боку баёнотида.

Озарбайжон ҳодиса "Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлаштирилган зонада" содир бўлганини маълум қилди. Полициячилар 2020-йилда арманлардан қайтариб олинган Шуша йўлида ўлдирилди.

Бироқ бундан анча олдин Озарбайжон Арманистонни ўқ отишни тўхтатишни бузиш ва истеҳкомлар яратишда айблаган. Ҳарбий операцияга тайёргарлик Исроилдан ҳаво орқали қурол-аслаҳа етказиб бериш ва демаркация чизиғи яқинида Озарбайжон қўшинларини тўплашни ўз ичига олди.

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси расмийлари тоғли анклав атрофидаги бутун фронт чизиғи бўйлаб ракета ва артиллерия ҳужумлари содир этилганини маълум қилган бўлса, Боку Қорабоғни эвакуация қилиш учун Арманистонни Қорабоғ билан боғлайдиган ягона қуруқлик йўли – Лочин йўлида ва бошқа йўналишларда тинч аҳоли учун гуманитар коридор ташкил қилинганига ишонтирди.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги алоҳида баёнот бериб, "Қорабоғдаги сепаратист режимни тарқатиб юбориш керак", деди ва минтақада тинчлик ўрнатишнинг "ягона йўли" бу "Арман қўшинларининг тўлиқ олиб чиқилиши" эканлигини таъкидлади.

Хабар қилинишича, бу ҳақда Россия "тинчликпарвар" контингенти ва турк кузатувчилари хабардор қилинган. Туркия, кутилганидек, Озарбайжонни қўллаб-қувватлашини билдирди. Аммо Броерснинг сўзларига кўра, кўпчилик сўрайдиган савол - бу Россиянинг жимгина розилигининг нархи. Арманларнинг Кремлга қарши шикоятларидан Россиянинг жаҳли чиққани ҳам бундай операция учун идеал замин яратади.

Айтганча, Пашиняннинг биринчи баёнотлари у ниҳоят Арманистонни "Арцах" (ТҚР) шаклида бош оғриғидан қутқаришга қарор қилганини кўрсатиши мумкин. Табиийки, у Қорабоғни йўқотишда Озарбайжон ва Россияни айблайди, аммо Арманистоннинг ўзи учун бу елкасидаги юкдан қутилиш бд, шундан сўнг у ниҳоят қўшнилари билан нормал яшай олади.

Умуман олганда, биз Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги ва конституциявий тузумини имкон қадар тезроқ тиклаши, тинч аҳолининг имкон қадар камроқ қурбон бўлишига умид қиламиз, Арманистонга эса бузғунчи иллюзиялардан қутулиб, ниҳоят қўшнилари билан тинч-тотув яшашни бошлашини тилаймиз.

Воқеалар жадал ривожланмоқда, шунинг учун биз келгуси кунларда содир бўлаётган барча нарсаларни хабардор қилиш ва таҳлил қилишда давом этамиз.