loader
Foto

Мунофиқлик куфри

Бақара сурасининг аввалида тақводорлар ҳақида уч ёки тўрт оят, кофирлар ҳақида икки оят нозил қилинган бўлса, мунофиқлар ҳақида ўн уч оят нозил қилинган.

Шунинг учун Аллоҳ таоло мунофиқларга дў-захнинг энг тубидан жой тайёрлаган. Аллоҳ таоло айтади:“Албатта мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз! Магар тавба қилиб ўзларини ўнглаган ва Аллоҳга богланиб, динларини Аллоҳ учун холис қилган зотлар - ана ўшаларгина мўминлар билан бирга бўлурлар. Яқинда (Қиёмат Кунида) Аллоҳ мўминларга улуғ ажр ато этажак!”. (Нисо сураси, 145-146-оят)

Агар бу мунофиқлар очиқ тарзда кофирликларини тан олсалар эди, ўз ўринларини аниқла-ган, бизни ҳам хотиржам қилган бўлар эдилар. Лекин улар қуйидаги оятда зикр қилинган кимсаларга айландилар:“Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганла-ри ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар”.(Бақара сураси, 9-оят)

Юсуф Қарзовийнинг

Амалларнинг мартабаларини англаш китобидан

Захириддин Мансур таржимаси