loader
Foto

«Барселона» банкротлик туфайли ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин

Испаниянинг «Барселона» футбол клуби профессионал клуб сифатида футбол фаолиятидан четлаштирилиши, бу эса банкротликка олиб келиши мумкин, деб хабар беради The Telegraph газетаси.

28 сентябр куни Испания суди «Барселона»ни Испания Қироллик футбол Федерацияси ҳакамлар техник қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Хосе Негрейра томонидан тўловларни қабул қилиш иши бўйича порахўрликда айблади. 15 март куни Барселона суди прокуратура томонидан «Барселона»нинг икки собиқ президенти ва клубнинг ўзига қарши берилган шикоятни кўриб чиқиш учун қабул қилгани маълум бўлди.

«Агар айбдор деб топилса, жиноятчилар уч йилдан олти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади. "Барселона" нинг ўзи профессионал футбол клуби сифатида футбол фаолиятидан четлаштирилиши мумкин, бу 124 ёшли клубнинг банкрот бўлишига олиб келади»,- деб ёзади The Telegraph.

ОАВ хабарларига кўра, 2001 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда Испания суд қўмитасининг собиқ вице-президенти Негреира «Барселона» учун судьялар иши билан боғлиқ маслаҳатлашувлар учун тахминан 7 млн. евро олган. Аввалроқ El Pais газетаси хабар берганидек, Негреира компанияси ҳар сафар клуб чемпионат ёки Испания Кубоги ўйинини ўтказганида «Барселона» офисларига конвертлар юборган. Улар ёзма ҳисобот ва кейинги ўйинда ишлаши лозим бўлган ҳакам профили видео таҳлили киритилган.

2001 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда «Барселона» тўққиз марта Ла Лига чемпиони бўлди ва Испания чемпионатини яна беш марта кумуш медаллар билан якунлади.