loader
Foto

Мавлид концерти

Қозон шаҳар филармонияси барчани Волга Булғорияси томонидан Ислом дини қабул қилинганлигининг 1100 йиллиги ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  таваллуд куни - Мавлид байрамига бағишланган концертга таклиф қилади. Концерт дастурида иштирок этувчи эстрада юлдузлари: Рустем Закиров, Резида Шарафиева, Гулназ Ғофурова, "Фарида-Алсу" дуэти, Алина Шарипжанова, Фердинанд Фатҳи, Сюмбел Билалова, Гулшат Имамиева, Саида Мухаметзянова, Илгиз Шайхразиев, Саид Камал, Вали Фазлиахметов, «Қозон Нури» рақс ансамбли, Гузел Абдрафикова – HALAL MARKET ва аёллар учрашувлари ташкилотчиси иштирок этади. Татар, араб ва форс тилларида қўшиқлар, маънавий асарлар – муножот ва нашидаларни тинглаш мумкин бўлади. Тадбирнинг махсус меҳмони Татаристон Республикаси муфтийси исмоилоғачи Камил Искандерович Самигуллин.